UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  4 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  8 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  3 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  10 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  26 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  50 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  240 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2 22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  3 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  6 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  9 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  19

Хави: "Биз таслим бўлмаймиз" Янгиликлар

Хави: "Биз таслим бўлмаймиз"

ОЧЛ 1/2 финалидан ўрин олган дастлабки баҳсда Қатарнинг "Ал Садд" клуби кутилмаганда йирик ҳисобда ютқазиб қўйди.

Кўпчилик ўз майдонида "Ал Садд" ижобий натижа қайд этса керак деган фикрда эди. Бироқ қатарликлар "Ал Ҳилол"га 1:4 ҳисобида мағлуб бўлишди. Ўйиндан кейин жамоа бош мураббийи Хави қуйидаги фикрларни билдирди. 

- "Якуний натижадан жуда хафаман. Абдулкарим Ҳассан майдондан четлатилгунга қадар яхши ўйин кўрсатиб тургандик. Ўйинни икки қисмга бўлиш мумкин: қизил карточкагача ва ундан кейинги. 10 киши бўлиб ҳужум қилишга жуда қийналдик, бунинг устига кетма-кет голлар ўтказиб юбордик". 

- "Жавоб учрашувида Абдулкарим Ҳассан билан Багдад Бунеджа ёрдам бера олмайди. Бу эса вазифани янада қийинлаштиради. Лекин биз таслим бўлмоқчи эмасмиз, бу Осиё чемпионлар лигаси ва охиригача курашамиз. Олдинда ҳали яна 90 дақиқалик ўйин кутяпти, унда нималар бўлишини билмаймиз", - дейди Хави. 

Эслатиб ўтамиз, ярим финалнинг жавоб баҳси 22 октябрь куни бўлиб ўтади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика