UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  6 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  3 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  6 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  6 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  4 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  10

Хави: "Биз таслим бўлмаймиз" Янгиликлар

Хави: "Биз таслим бўлмаймиз"

ОЧЛ 1/2 финалидан ўрин олган дастлабки баҳсда Қатарнинг "Ал Садд" клуби кутилмаганда йирик ҳисобда ютқазиб қўйди.

Кўпчилик ўз майдонида "Ал Садд" ижобий натижа қайд этса керак деган фикрда эди. Бироқ қатарликлар "Ал Ҳилол"га 1:4 ҳисобида мағлуб бўлишди. Ўйиндан кейин жамоа бош мураббийи Хави қуйидаги фикрларни билдирди. 

- "Якуний натижадан жуда хафаман. Абдулкарим Ҳассан майдондан четлатилгунга қадар яхши ўйин кўрсатиб тургандик. Ўйинни икки қисмга бўлиш мумкин: қизил карточкагача ва ундан кейинги. 10 киши бўлиб ҳужум қилишга жуда қийналдик, бунинг устига кетма-кет голлар ўтказиб юбордик". 

- "Жавоб учрашувида Абдулкарим Ҳассан билан Багдад Бунеджа ёрдам бера олмайди. Бу эса вазифани янада қийинлаштиради. Лекин биз таслим бўлмоқчи эмасмиз, бу Осиё чемпионлар лигаси ва охиригача курашамиз. Олдинда ҳали яна 90 дақиқалик ўйин кутяпти, унда нималар бўлишини билмаймиз", - дейди Хави. 

Эслатиб ўтамиз, ярим финалнинг жавоб баҳси 22 октябрь куни бўлиб ўтади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика