Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин
17 дек 2025 09:45
Янгиликлар
Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин
Football Insider нашрининг хабар беришича, агар Энцо Мареска истеъфога чиқса, "Барселона"нинг собиқ бош мураббийи Хави "Челси"ни бошқариши мумкин.
Манбага кўра, Лондон клуби раҳбарияти яқинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида мураббийнинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлган, ўшанда мураббий жамоа раҳбарияти уни тўлиқ қўллаб-қувватламаслигини айтган.
45 ёшли Хави Каталония клубини 2021 йилдан 2024 йилгача бошқарган. Ишдан бўшатилганидан бери испаниялик мураббий ишсиз юрибди. Шу йилнинг ноябрь ойида Хави "Спартак" Москванинг таклифини рад этди.
"Челси" 16 та ўйиндан сўнг Премер-лига турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Суперлига. Перица дублга эришган баҳсда "Нефтчи" йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
Фикрлар