Хавьер Маскерано: "Месси ўз ўйинлари билан шерикларини руҳлантиради"

Aziz Tukhtamuradov
11 фев 2015, 18:43
«Барселона» футболчиси Хавьер Маскерано Лионел Мессининг жамоадаги роли ҳақида гапириб ўтди.

«Лионель Месси жуда яхши формада. У майдонда бўлган вақтда жамоа автоматик равишда яхши ўйин намойиш этишни бошлайди.

Умид қиламанки, шу руҳда давом этамиз. Бизга мана шундай ўйин тақдирини ҳал қила оладиган Месси керак. Унинг ўйини шерикларига руҳ бағишлайди", - дейди Маскерано.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru