Харт: "Сиз ҳали бу жамоани билмайсиз"

Aslanov Jasurbek
31 май 2016, 18:14
Англия терма жамоаси дарвозабони Жо Хартнинг сўзларига кўра, "шерлар" Евро-2016да кўпчиликни ҳайрон қолдириши мумкин.

"Жамоамиз ҳақида кўп нарсани биласиз дея олмайман. Кўпчилик инглиз футболчиларини алоҳида танишади, аммо Россияга қарши янги жамоа ўйнайди. 23 ўйинчи турнирга ажойиб формада етиб бориши учун бизда яна бир неча кун бор.

Пенальтилар сериясида доимо омадимиз келмаслигини биламан. Агар турнирда 11 метрлик зарбалар бўлса, уни қайтариш учун бор кучимни ишга соламан. Бу осон эмас, аммо доимо ўз кучимга ишонганман" - дейди Харт.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph