Харри Кейн: "Энди менда ҳам совринлар учун курашишга имкониятлар бор"

Mirjalol Normatov
22 авг 2024, 23:50
"Бавария" ва Англия термаси ҳужумчиси Харри Кейн катта совринларни ютишни истаётганини айтди.

- "Бавария"га ўтишингизга асосий сабаб нима?

- Доимо олдимга ривожланишни, рақобатбардош бўлишни ва имкониятларимини оширишни мақсад қилиб қўяман. Доимо юқори даражада бўлиб, ЕЧЛда соврин учун курашишни истайман. "Бавария"га ўтишим билан шундай имкониятга эга бўлдим.

- Қандай соврин олишни истайсиз ва янги мавсумдаги мақсадларингиз қандай?

- Жамоам билан Бундеслига ва ЕЧЛни, шунингдек терма билан каттароқ турнир совринини ютишни истайман. Мақсадим - кўпроқ соврин олиш, - деди "Бавария" ҳужумчиси.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›