

"Барселона" айни дамга қадар 40 очко жамғарган бўлса, "Реал"да бу 36 га тенг.
"Олдинда ўйинлар жуда кўп. Эндигина декабрь ойидамиз. Қилинадиган ишлар бисёр. Шу боисдан ҳали ўзимизга қарашимиз керак. Айрим жиҳатларни яхшиламасак бўлмайди.
Ҳозирги пайтда фақатгина олдиндаги ўйинга яхши кайфиятда боришнинг ўзи ҳам камлик қилади. Биз олдинга ҳаракатланишимиз керак. Якунда барчаси кўринади.
"Реал" ҳақида гапиришни истамайман. Фақатгина "Барселона". Бор эътиборим шу ерда", - деди Флик.



