

Аввалроқ футболчи шартномани узайтиришга яқин тургани хабар қилинганди, бироқ томонлар шартномани узайтирмасликка қарор қилишган.
31 ёшли колумбиялик футболчи 2022 йилнинг сентябрида "Олимпиакос"га ўтганди. Бу вақт ичида у жамоа сафида 23 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Олдинроқ футболчи бир қатор топ-клубларда, жумладан, "Реал" ва "Бавария"да ўйнаган.
Родригеснинг трансфер нархи – 9 миллион евро.



