

“Эвертон” “Реал” ва “Бавария” даражасига кўтарилиши мумкин. Нега энди йўқ? Охирги 2 ўйинда яхши ўйнай олмадик, аммо бу АПЛ.
Ҳар бир ўйин финалдек ўтади, бу жанг кабидир. Бироқ, шу туфайли ҳам биз шу ердамиз ва яхши формада бўлиш лозим.
Биз руҳан кучли ва барча нарсага тайёр бўлишимиз керак, чунки бу қийин бўлишини биламиз”, дейди колумбиялик.
Карло Анчелотти шогирдлари АПЛ жорий мавсумида 28 та ўйин ўтказиб, 48 очко тўплаган ҳолда 8-ўринда бормоқда.


