Хамес фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттиришга қарши эмас

Aslanov Jasurbek
19 май 2016, 11:23
"Реал" ярим ҳимоячиси Хамес Родригес клубини ўзгартириш ҳақида ўйлаяпти.

Колумбия терма жамоаси футболчиси фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттиришга қарши эмас.

"Қаймоқранглилар" бош мураббийи Зинедин Зиданнинг тактик схемаси футболчига доимий майдонга тушиш имкониятини камайтиради. Агар Родригес испан грандини тарк этса, биринчи ўринда манкунианларни танлайди.

Олдинроқ Хамес хизматларига ПСЖ ва "Бавария" қизиқиш билдирган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›