Хамес — Бундеслигада хет-трикка эришган колумбиялик илк футболчи

18 мар 2019, 07:37
“Бавария” кеча Бундеслиганинг 26-турида “Майнц”ни 6:0 ҳисобида таслим қилди.

Голлардан учтасига Хамес Родригес муаллифлик қилди. Натижада 27 ёшли Хамес Бундеслигада хет-триккага эришган колумбиялик илк футболчи бўлди. 

Жорий мавсум Родригес Германия чемпионатида 17 та ўйинда қатнашиб, 7 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Gracenote Live