Хадсон-Одои Дортмунднинг "Боруссия" клубига ўтиши мумкин

Alisher
26 май 2021
"Челси" форварди Каллум Хадсон-Одои Дортмунднинг "Боруссия" клубига ўтиши мумкин.

20 ёшли англиялик футболчи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқчи ва Лондон клубидан кетмоқчи.

"Боруссия" футболчини харид қилиш ёки ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Немис клуби шунингдек "Лилль"дан Жонатан Иконе ва "Лидс"дан Рафиньяга қизиқмоқда.

Хадсон-Одои 2020/21 йилги мавсум "Челси" таркибида 37та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 5та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Eurosport