Хадсон-Одои “Челси” билан янги шартнома имзолади

20 сен 2019, 07:05
Каллум Лондон клубида қоладиган бўлди.

Лондонликлар 18 ёшли ярим ҳимоячи билан 2024 йилга қадар мўлжалланган шартнома тузди. Хадсон-Одои янги шартнома кўра, ҳафтасига 100 минг фунтдан ошиқроқ маош олади. 

Маълумот учун, Каллум ўтган мавсум АПЛда 10 та ўйин ўтказиб, 1 та голли узатма берганди. Футболчи жароҳат сабаб 4 ойни ўтказиб юборди. Ўтган ҳафта эса у Англия ёшлар терма жамоаси сафида майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: “Челси” расмий сайти