

Футболчилик фаолияти давомида "Ливерпуль", "Реал", "Бавария" каби жамоалар таркибида ҳаракат қилган Хаби 2017 йили бутсаларини михга улганди. Орадан бир йил ўтиб, у "Реал"нинг 14 ёшгача бўлган жамоаси бошқарувини қабул қилиб олганди. 2019 йили эса у "Реал Сосьедад"да иш бошлаганди.
Олдинроқ Хаби Менхенгладбахнинг "Боруссия"си бош мураббийи бўлиши айтилганди.



