

Қайд этилишича, Бельгия клубининг амалдаги устози Альфред Шредер мавсум якунида "Манчестер Юнайтед"га ўтадиган "Аякс" бош мураббийи Эрик тен Хаг ўрнини эгаллайди.
Кутилишича, бошқа номзодлар орасида Шредер ўрнига айнан Хаби Алонсо фаворит бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум охирида Алонсо "Реал Сосьедад Б"ни Сегундага олиб чиққан эди. Бу мавсумда жамоа Испаниянинг иккинчи дивизионида қолиш учун курашмоқда.



