

"Бўрилар" Европа Лигасида яхши иштирок учун ҳужум чизиғини кучайтиришни хоҳлашмоқда ва "Атлетико" захирасида қолиб кетаётган 24 ёшли француз клуб учун бу муаммони ҳал қилишда ёрдам бериши мумкин.
Мадридликлар ўйинчи билан 25-30 миллион евродан кам маблағ эвазига хайрлашмоқчи эмаслар.
Олдинроқ, "Манчестер Юнайтед"нинг ҳам Франция терма жамоаси ўйинчисига қизиқаётганлиги ҳақида хабарлар янграган эди.
Француз жорий мавсум Ла Лигада 17та ўйинда майдонга тушди.



