Вохид Шодиев: "Пишур билан яхши муносабатдамиз"

Narzulla Saydullayev
23 янв 2014
“Бунёдкор”нинг янги аъзоси Вохид Шодиев назорат учрашувида “Ростов” дарвозасини ишғол қилди.
Учрашувдан сўнг “қалдирғочлар”нинг ягона голи муаллифининг ўйин борасидаги фикрлари билан қизиқдик.

- Россия премьер-лигаси иштирокичисига, хусусан кучли ҳимоячиларга қарши тўп тепиш қийин бўлмадими?
- “Ростов” кучли жамоа ва улар яхши ўйин кўрсатишди. Биз ҳам мураббийлар томонидан берилган кўрсатмаларни бажаришга ҳаракат қилдик. Умуман олганда, ушбу учрашув ҳар иккала томон учун фойдали бўлди.

- Учрашувда Олександр Пишур билан тандем ҳосил қилдингиз. Ҳужумдаги шеригингиз билан бир-бирларингизни осон тушуняпсизларми?

- Саша билан майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам яхши муносабатдамиз.

- “Ростов” дарвозасига киритган голингиз ҳақида нима дея оласиз?

- Сардор Рашидов бурчак зарбасини яхши амалга оширди. Ҳимоячиларнинг ҳатосидан унумли фойдаланиб, бош билан дарвозани ишғол қилдим.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com