Войчех Шченсни: "Харт – жаҳоннинг энг яхши дарвозабонларидан бири"

Tolibjon Qosimov
13 ноя 2013, 15:55
"Арсенал" дарвозабони Войчех Шченсни "Манчестер Сити" асосий таркибига кирмай қолган Жо Хартни қўллаб-қувватлади.
"Менимча, Харт -жаҳоннинг энг яхши дарвозабонларидан бири, балки энг яхшисидир. У сўнгги бир неча йил давомида ўзини яхши томондан кўрсатиб келмоқда".

"Сўнгги ҳафталарни унитинг. Жо Харт учун қийин давр бўлди бу ва уни дарров заҳирага ўтқазишди. Бундай ҳолатни ҳар бир дарвозабон бошдан ўтказади".

"Ҳозир унда ҳаммасини яхшилаб ўйлаб кўриш, доимий босимдан дам олиш ва ўзини келаси ўйинларга тўғри чоғлай олиш учун имконият бор".

"Бу менинг ҳолатимда яхшиликка хизмат қилганди. Умид қиламанки, Жо учун ҳам бу фойдали бўлади", деди Шчесни.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru