"Водий футболи": Клублар 21-тур ўйинларини нечида бошлашади?

Narzulla Saydullayev
10 сен 2015, 15:15
Водий клублари 12 сентябрь куни 21-тур ўйинларини ўтказишади.

"Навбаҳор": "Динамо"га қарши ўйин 17:00да бошланади

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби 21-турни 12 сентябрь куни Самарқандда "Динамо"га қарши ўтказади. Учрашув соат 17:00да бошланади. 

Ёшлар лигаси доирасидаги ўйин эса 11 сентябрь куни 16:30да старт олади. 


"Нефтчи": Жамоамиз Жиззахга йўл олди 

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби навбатдаги турни сафарда "Сўғдиёна"га қарши ўтказади. Бу ўйин соат 18:00га белгиланган. 

Жамоаларнинг ёшлари ўртасидаги баҳс эса бир кун олдин 16:30да бошланиши маълум қилинди. 


"Қўқон-1912": "Машъал"га қарши баҳс 16:30га белгиланди

Олий лиганинг 21-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Машъал" учрашуви 12 сентябрь куни бўлиб ўтади. Қўқондаги баҳс соат 16:30га белгиланди. 

Ёшлар ўртасидаги ўйин бир кун олдин бўлиб ўтади. Бу учрашув 16:00да старт олади. 


"Андижон": "Қизилқум" билан ўйин вақтлари маълум

Бош мураббийни алмаштирган "Андижон" клуби 21-турни ўз майдонида "Қизилқум"га қарши ўтказади. 

Учрашув 12 сентябрь куни "Соғлом Авлод" стадионида соат 17:00да бошланади. Бир кун олдин бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги учрашув соат 16:00га белгиланган. 


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›