

Туринликлар сафида мусобақада дебютини ўтказган Душан Влахович ўйин стартиданоқ рақиб дарвозасини ишғол этди.
“Орзум “Ювентус”да амалга ошди, аммо ғалаба қозона олмадик ва бундан хурсанд эмасман, ютишни истагандик. Бу рўй бермади, олдинга интилишда давом этамиз.
Ўйлашимча, кийим алмаштириш хонасидаги режаларимизни амалга оширдик, лекин, кўп жиҳат рақибга боғлиқлиги шубҳасиз. “Вильярреал”ни ўйин билан табрикладик.
Шахсан ўзим аллақачон бу учрашувни унутдим, кейинги баҳс ҳақида ўйлашим керак.
Гол нишонлашимга келсак, одамлар доимо нотўғри хулоса қилишади. Газеталарни ўқимайман ва бу жест танқидчиларга эмас, оилам аъзосига бағишланганди. Бори шу”, дейди Влахович.



