UZ

Сўнгги янгиликлар

21:05Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди  26 20:55Суперлига. "Бунёдкор" Наримонжон Аҳмаджоновнинг супер голи эвазига ОКМКни мағлуб этди  2 20:18"Арсенал" — "Челси". Таркиблар маълум  4 19:29"Насаф" титул ҳомийга эга бўлди  7 19:22"Қўқон-1912" янги футболчиларини таништирди  2 19:17"Қорабоғ" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  1 18:44Гвардиола "Лидс" мухлисларининг Рамазон учун танаффусга ҳуштакбозлиги ҳақида: "Замонавий дунё шундай. Динлар ва хилма-хилликни ҳурмат қилинг"  3 18:24А Серия. "Милан" меҳмонда "Кремонезе" дарвозасига 90 ва 90+4 дақиқаларда гол уриб, ғалабага эришди  4 18:18ОЧЛ ўйинлари "Яқин Шарқдаги вазият туфайли" қолдирилди  1 17:54Қатарда Яқин Шарқдаги можаро туфайли барча футбол турнирлари тўхтатилди  8 17:47"Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  14 17:26Гави қайтишга яқин  1 16:49"Навбаҳор" Самарқандда "Динамо"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2 16:34Қашқадарё вилояти ҳокими мавсум старти олдидан “Насаф” аъзолари билан учрашди  4 16:13Эронда тўп тепадиган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳозир қаерда?  16

Витинья: "Албатта, Роналду ЖЧ-2026да ўйнайди" Янгиликлар

Витинья: "Албатта, Роналду ЖЧ-2026да ўйнайди"

ПСЖ ва Португалия термаси ярим ҳимоячиси Витинья ҳамюрти Криштиану Роналдунинг Жаҳон чемпионати-2026да иштирок этиши ҳақида фикр билдирди.

"39 ёшдалигига қарамай, у ҳали ҳам терма жамоа асосий таркиб аъзоси. Унинг спорт формасини сақлаб қола олганига изоҳ бера олмайман. Унинг ўзи бу ҳақида гапирганди ва чиндан ҳам, ҳаммаси профессионаллик билан боғлиқ бўлса керак. Бутун фаолияти давомида, эрталаб, кундузи ва кечқурун ҳам у меҳнат қилишдан тўхтамайди. Бу йўлда у қанча тер тўккани ва нималардан воз кечганини тасаввур қилиш қийин. Ўйлашимча, айнан шу жиҳат туфайли Криштиану 39 ёшда ҳам шундай спорт формасини сақлаб қола олган.

Мен учун у билан бир жамоада тўп тепиш — ғурур. Ёш болалигимиздаёқ у билан бирга тўп тепишни орзу қилардик ва бу амалга ошди. У билан бирга шунча вақт давомида тўп тепа олганимдан жуда хурсандман.

Роналду бўлажак ЖЧда иштирок этадими? Албатта, у ҳеч қаерга кетмайди, Роналду мундиалда иштирок этади".

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика