“Витесс” Слуцкий қўл остида клуб рекордини янгилади
20 окт 2019 09:38
Янгиликлар
“Витесс” Слуцкий қўл остида клуб рекордини янгилади
Голландия чемпионатининг 10-турида “Витесс” йирик ғалабани қўлга киритди.
“Football Oranje” хабарига кўра, Слуцкий жамоаси “ВВВ-Венло” клубини 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, клуб рекордини ўрнатди. “Витесс” чемпионатнинг дастлабки 10 та турида 23 очко жамғаришга эришди. Илгари ҳеч қачон жамоа Голландия чемпионатида бу каби натижага эришмаган.
Шу тариқа россиялик мутахассис ва унинг жамоаси 2000/2001 йилларда Рональд Куман томонидан ўрнатилган рекорд (22 очко)ни янгилашга эришди.
“Витесс” айни пайтда 23 очко билан Эредивизияда учинчи поғонада бормоқда. Слуцкий жамоаси пешқадам “Аякс”дан уч очкога ортда қолмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар