

Владимир Раимович Ежуров МФЛнинг "Енисей" жамоасида катта мураббий сифатида иш бошлади. У мазкур жамода эски дўсти Андрей Тихоновга кўмаклашади.
Маълумот учун, "Енисей" МФЛда 33 очко билан 9-ўринни банд этиб турибди.
Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаевнинг маълумотларига кўра, мураббий молиявий муаммолар туфайли клубдан кетган. "Нефтчи" 4 ойдан буён мураббийлар штаби ва ходимларга маош тўламаган. Бундан ташқари, олдинги йиллардан бонус ва мукофот пуллари қолиб кетган. Ежуров ўз қарзларини сўраб расман мурожаат ҳам қилган.



