UZ

Сўнгги янгиликлар

00:47"Орзуим — "Реал"ни бошқариш". Эрик Шель Мадрид тарихига кирмоқчи  1 00:15Назорат баҳси. "Сурхон" - "Шинник" 0:2  0 00:00Элит ОЧЛ. Бугунги барча ўйинларда дуранг қайд этилди  0 23:39"Майдондаги ягона нопрофессионал — ҳакам!" Спаллетти "Лацио" билан ўйиндан сўнг портлади  0 23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  6 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  11 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  6 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  10 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  12 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  80 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0 19:57ОКМК Қозоғистон жамоасини мағлубиятга учратди  0 19:37Мбаппенинг онаси "Реал"да асосий таркибдаги 8 нафар ўйинчидан кўпроқ пул топади  14

Виталий Левченко: “Ғалаба қозониш учун кучли хоҳиш керак” Янгиликлар

Виталий Левченко: “Ғалаба қозониш учун кучли хоҳиш керак”

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган “Нефтчи” - “Қизилқум” (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Учрашувни яхши бошладик. Дастлабки қисмда юзага келган вазиятларимиздан унумли фойдаландик. Икки жамоа ҳам кучли иштиёқ билан ҳаракат қилди. Ғалабани қўлдан чиқариш аламли. Лекин бу футбол, ушбу спорт турида ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Хатолар кечирилмайди, қимматга тушади.

- Дарвозабонлар алмашинуви нима билан боғлиқ?

- Акбар Тўраев вазиятларни ҳис қилишда озроқ хатоликларга йўл қўйди. Шу боисдан ҳам захирадан Ботирали Эргашевни майдонга туширдик. 

- Терма жамоа футболчиси Азизбек Амонов захирада қолиб кетаяпти. Бунга қандай изох берасиз?

- Жисмоний жиҳатга кўп нарса боғлиқ. Бизда ҳужумчилар ўртасидаги рақобат кучли. Азизбек Амонов захирадан қўшилиб вазиятлар яратди, ўйинимизни кучайтирди. 

- Совринли ўринлар учун имконият бор деб ҳисоблайсизми?

- Албатта, чемпионат якунига қадар имконият бўлади. Ҳар бир ўйинда жиддий курашсак, натижаларга эришамиз. Майдонга 3 очкони кўзлаган ҳолда чиқишимиз керак. Ҳимояда кузатилаётган хатоларимиз бор, бу футболда натижаларнинг ижобий бўлмаслигига сабаб бўлади. Ғалаба қозониш учун кучли хоҳиш керак.

- Бугунги рақиб ҳақида фикрингиз?

- Яхши шаклланган жамоа. Натижа учун охиригача курашади. Масалан, ушбу мавсумдаги биз билан ўйинларда мағлубиятга учрамагани ҳам кўрсатиб турибди.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика