UZ

Сўнгги янгиликлар

04:19U-17 ЖЧ. Кечаги кун натижалари билан танишинг  0 04:01Мўминхон Баходирхонов: "Агар Ирландия ўз кучи билан ютган бўлса, ҳали улар билан кўришамиз"  0 03:00АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:57А Серия. Турин дербисида ҳисоб очилмади, "Милан" меҳмонда ғалабани қўлдан чиқарди  0 02:50Исломбек Исмоилов: "168 сантиметр бўйга эга футболчи 190 сантиметрликни ютиши жуда қийин"  6 02:06Эрон терма жамоаси ноябрь ойидаги йиғин учун таркибини эълон қилди  0 01:45Миср ноябрдаги йиғин учун таркибни эълон қилди, Салоҳ Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин  0 01:36Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби маълум  0 01:22U-17 Жаҳон чемпионати. Ирландия — Ўзбекистон 2:1  0 00:40АПЛ. "Арсенал" меҳмонда 90+4 дақиқада урилган гол туфайли ғалабани қўлдан чиқарди  17 00:34Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Аҳли" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтди, Роналду яна пенальтидан гол урди  2 00:30Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Леванте"ни мағлуб этди, Гризманн захирадан майдонга тушиб, дубль қайд этди  1 00:13Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" 1:3  0 23:38Бундеслига. "Байер" 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди, "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" меҳмонда очко йўқотди  1 23:23Отабек Нарзуллаев: "Қарши ҳужум тактикасида ўйнаб ғалаба қозондик"  4

Виталий Левченко: "Легионерлар таркибимиздаги футболчилардан кучлироқ бўлиши ва асосий таркиб учун курашиши керак" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Легионерлар таркибимиздаги футболчилардан кучлироқ бўлиши ва асосий таркиб учун курашиши керак"

"Нефтчи" ҳамда "Металлург" ўртасидаги Суперлиганинг 14-тур ўйинидан (1:0) мезбон жамоа устози Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

Виталий Левченко: "Рақиб катта куч билан ҳимояланди. Биричи бўлимда гол урганимизда баҳс осонроқ ўтган бўларди. Яхши вазиятлар бўлганди. Шунга қарамай иккинчи таймда гол урдик ва рақибни катта куч билан олдинга ўтишга мажбур қилдик. Йигитларга раҳмат айтаман.

- Бугун Никабидзенинг ўйини қовушмади, унда мослашиш жараёни кетяптими?

- Ҳозир бу об-ҳавода футбол ўйнаш жуда қийин. Шу ерда туғилиб, катта бўлганлар ҳам қийналишяпти. 5 августда ҳаво ҳарорати бироз пасаяди дейишди, Никабидзега бироз вақт керак.

- Жамоанинг икки янги легионери кейинги турда майдонга тушадими?

- Бунга вақт керак. Уларнинг тайёргарлиги, жисмоний ҳолати, иш учун рухсатнома олиш... Буларнинг бари устида ишлаяпмиз. Воқеаларни тезлаштирмоқчи эмасмиз. Легионерларни олдимизга қўйилган вазифаларни бажариш учун олганмиз. Улар таркибимиздаги футболчилардан кучлироқ бўлиши ва асосий таркиб учун курашиши керак. Қоида ҳамма учун тенг.

- Билол Тошмирзаевнинг бугунги ўйиндаги ҳаракатларига қандай баҳо берасиз?

- У қўлидан келганича ҳаракат қилди. Қаердадир ўхшади, баъзи жойларда йўқ. У "Турон"дан келди, ҳамма ерда талаб ҳар хил. Унга ўз талабларимизни айтдик. Агар у ўз позициясидагилар орасида энг яхши бўлса, асосий таркиб футболчисига айланади.

- "Нефтчи"нинг ҳар ўйинига кўп мухлис келмоқда. Уларга нима деган бўлардингиз?

- Биринчи навбатда, улар ҳар баҳсда стадионимизни тўлдиришларини истардим, иккинчиси, доимо уларнинг кайфияти шундай бўлишини хоҳлайман, бу футболчиларга куч беради. Биз эса уларга ғалаба билан жавоб қайтаришга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика