Винисиус Мессига етиб олди

Khoja
11 апр 2024, 07:44
Винисиус Жуниор Чемпионлар лигаси плей-офф ўйинларидаги ассистлар сони бўйича Лионель Мессига етиб олди.

Чорак финал доирасидаги «Реал Мадрид» – «Манчестер Сити» (3:3) учрашувида 23 ёшли бразилиялик вингер иккита ассистга муаллифлик қилди.

Шу тариқа, Винисиуснинг плей-оффлардаги ассистлари сони 12тага етиб, у бу борада «Барселона» собиқ ҳужумчиси Лионель Мессига етиб олди.

«Реал» ўйинчиси бу натижага 25 ўйинда эришган бўлса, аргентиналик ҳужумчи ЕЧЛдаги 77 ўйинда 12та ассист қайд этган.

Маълумот учун, Роналду ЕЧЛ плей-офф баҳсларида 67 ўйинда 15та голли узатмага эришган. 

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com