

"Бизнинг ягона мақсадимиз — Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш. Қолган ҳеч нарса аҳамиятга эга эмас. Олдинда саккизта ўйин бор ва мен мамлакатимиз ҳамда жамоамиз муваффақиятига ўз ҳиссамни қўша оламан. Мен учун голлар ёки голли узатмалар эмас, балки сифатли ўйин кўрсатиш ва жамоадошларимга ишонч бағишлаш муҳимроқ. Шахсан ўзим қанча гол уришимнинг аҳамияти йўқ, асосийси — Бразилия терма жамоасининг эгаллайдиган ўрни", — дея Винисиуснинг сўзларини келтиради инсайдер Фабрицио Романо.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Марокаш, Гаити ва Шотландияга қарши баҳс олиб боради.



