«Вильярреал» ўз тарихида илк бор Примерода пешқадам бўлди
Narzulla Saydullayev
27 сен 2015, 11:30
«Вильярреал» Испания чемпионати 6-турида «Атлетико»ни мағлуб этди (1:0).
Шундай қилиб, «сариқ сув ости кемаси» ўзининг 92 йиллик тарихида биринчи марта Испания чемпионатида пешқадам бўлиб олди. Жамоа «Барселона»дан 1 очко олдинда бормоқда.
Кеча «Вильярреал» примеродаги ўзининг 576-учрашувини ўтказди.