"Вильярреал" Кубони "Реал"га қайтармоқчи

Alisher
21 дек 2020, 13:40
"Вильярреал" ижара асосида ўйнаётган "Реал" ҳужумчиси Такефуса Кубони Мадрид клубига қайтармоқчи.

"Вильярреал" ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилмоқчи, сабаби клуб футболчиларнинг умумий маош миқдорини камайтирмоқчи.

"Реал" ҳали ўйинчини асосий таркибда кўрмаяпти. Шу сабаб 19 ёшли япониялик футболчи бошқа клубга ижарага йўл олиши мумкин.

Такефуса Кубо жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 13та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca