"Вильярреал" Европа Лигасидаги 41-ўйинда ғалаба қозонди. Ундан олдинда фақат "Севилья" (42)

Alisher
6 ноя 2020, 11:00
"Вильярреал" кеча Европа Лигаси гуруҳ босқич 3-тури доирасидаи Тель-Авивнинг "Маккаби" (4:0) жамоасини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди.

"Сариқ сувости кемаси" бу мусобақадаги 41-ғалабасини кўлга киритди ва бу борада 42та ўйинда ғалаба қозонган "Севилья"га яқинлашиб олди.

Топ-5'да шунингдек "РБ Зальцбург" - 39 ғалаба, Лиссабоннинг "Спортинг" - 32, "Бенфика", "Атлетико" ва "Лацио"да эса Европа Лигасида эса 30та ғалаба бор.

Эслатиб ўтамиз, Европа Лигасида ғолиб чиқиш бўйича мутлақ рекордчи "Севилья"(6та чемпионлик) ҳисобланади. ЕЧЛда ҳам испан клуби ("Реал" - 13 марта) бу борада тенгсиз бўлиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/GracenoteLive