

37 ёшли собиқ футболчи мураббийлик фаолиятини танлади ва "кўк-анорранглилар"нинг ёшлар жамоасини бошқарадиган бўлди.
Виктор Вальдес "Барселона" тарбияланувчи ҳисобланади. У каталонияликлар таркибида 2014 йил ёзига қадар фаолият кўрсатган. Ярим йилдан сўнг эса эркин агент мақомида МЮ билан шартнома тузган.
У 2016/17 йилги мавсумда "Мидлсбро"да ўйнаганидан сўнг фаолиятини якунлаган эди.
Олдинроқ, қаталонияликлар президенти Хосеп Мария Бартомеу ҳам уни клуб мураббийлар штабига қўшиш мақсадида музокаралар олиб борилаётганлигини тасдиқлаган эди.




