

Ушбу терманинг сўнгги натижаларига эътиборингизни қаратмоқчимиз.
Вьетнамликлар сўнгги 18 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти. Жамоанинг сўнгги мағлубияти 2016 йилнинг декабрида бўлган ва унда терма Сузуки Кубоги доирасида Индонезия термасига 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйган. Шундан буён ушбу терма Лаос, Шимолий Корея, Иордания, Камбожа, Малайзия каби термаларга қарши баҳслар олиб борди ва мағлубиятга учрамади.
Вьетнамнинг Осиё кубогидаги рақиблари - Ироқ, Эрон ва Яман. Ушбу терманинг Осиё кубогидаги энг яхши натижаси 2007 йилда бўлган - чорак финал.



