"Вест Хэм" Зазани ижарага олди

Aslanov Jasurbek
28 авг 2016
"Вест Хэм" "Ювентус" ҳужумчиси Симоне Зазани ўз сафига қўшиб олди.

Бу ҳақда инглиз клуби расмий сайти эълон қилди. Лондонликлар Зазани 5 млн. евро эвазига ижарага олди ва агар Симоне улар сафида маълум бир миқдордаги учрашувларда майдонга тушса, "Вест Хэм" Зазани 20 млн. еврога харид қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Туринликлар яна 3 млн. евро бонусга эга бўлиши мумкин.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: championat.asia