"Вест Хэм" Мойес билан шартномасини узайтирди

Sherzod Nurmatov
12 июн 2021, 17:40
"Болғачилар" мутахассисни жамоада сақлаб қолишди.

"Вест Хэм" бош мураббийи Дэвид Мойес Лондонда ишлашда давом этади. Хабарга кўра, мутахассис "болғачилар" билан 2024 йилга қадар шартнома тузди. 

Шотландиялик мураббийнинг амалдаги шартномаси июнгача амал қилар эди.

Мойес клубни 2019 йилдан бери бошқариб келмоқда. Жамоа бу мавсумда АПЛда 6-ўринни олиб, Европа Лигасига чиқди.

Олдинроқ Мойес "Эвертон"га қайтиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: whufc.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›