"Вест Хэм" энди Жируни харид қилмоқчи эмас

Aslanov Jasurbek
14 июл 2017, 17:43
ОАВ маълумотларига кўра, "Арсенал" ҳужумчиси Оливье Жируни харид қилмоқчи бўлган "Вест Хэм", энди форвардни сотиб олмоқчи эмас.

Олдинроқ "Вест Хэм" Жируга ҳафталик маоши 100 минг фунт бўлган 4 йиллик шартнома таклиф қилмоқчи эди. Хатто икки клуб музокаралар ўтказишга ҳам улгурди.

Сўнгги мавсум франциялик 40 та расмий учрашувда иштирок этиб, 16 та гол урди ва 7 та голли пас берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports