"Вест Бромвич" Рондонни "Ньюкасл"га бермоқчи эмас

Aslanov Jasurbek
1 авг 2018
"Вест Бромвич" ҳужумчиси Соломон Рондон "Ньюкасл" футболчисига айланмайди.

Маълумотларга кўра, клублар Рондон трансфери борасида келиша олмаяпти.

"Вест Бромвич" жамоа асосини сақлаб қолиб, шу мавсумнинг ўзида чемпионшипдан Премьер-лигага қайтмоқчи.

Клуб Рондонни харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага бермоқчи эмас.

Венесуэлаликнинг шартномасидаги товон пули 16 млн. фунт.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports