Верратти "Реал" - ПСЖ ўйинидаги имкониятлар ҳақида гапирди

Aslanov Jasurbek
11 фев 2018, 17:12
ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Верраттининг фикрича, Париж жамоаси "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал учрашувига тайёр.

"Биз "Реал"га тайёрмиз. Бу мавсумнинг энг муҳим ўйинларидан бири. Бу футболчи ва мухлислар учун муҳим тўқнашув. Биз ажойиб стадионда буюк жамоага қарши ўйнаймиз.

Имкониятлар тенг деб ўйлайман. "Реал"да ажойиб футболчилар йиғилган. Аммо бизнинг таркибимиз Килиан Мбаппе ва Неймар каби моҳир футболчилар билан кучайган" - дейди Верратти.

"Реал" ҳамда ПСЖ ўртасидаги илк ўйин 14 февраль куни "Сантьяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›