Верратти "Барселона"га ўтмоқчи, аммо...

Aslanov Jasurbek
14 июн 2017, 10:45
ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Верратти "Барселона" сафида тўп тепиш ниятида ёнмоқда.

Италиялик футболчи Лионель Месси, Луис Суарес ва Неймар каби футболчилар билан бир жамоада ўйнашдан жуда хурсанд бўларди.

Маълумотларга кўра, Верратти айни дамда воқеалар ривожини кутмоқда. Олдинроқ у ПСЖ спорт директори Антеро Энрикега жамоани тарк этиш нияти ҳақида айтган эди. Бундан ташқари, Италия ОАВнинг маълум қилишича, "Барселона" футболчи учун 100 млн. евро таклиф қилган, аммо бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслиги аниқланди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›