

“Неймар ва унинг нима қилиши ҳақида ўйлаганим йўқ. Умуман олганда ҳозирда фақат Бразилия билан қандай ўйнашимиз, жамоавий ҳаракатларимиз, олдиндаги ўйин тактикаси ва қандай қилиб ўз вазифамизни бажариш ҳақида ўйламоқдаман. Бошқа нарсалар ҳақида умуман ўйлаганим йўқ. Уларнинг кучли тарафларини зарарсизлантириш учун биз жамоа сифатида яхши ўйнашимиз керак”,—деди Компани.



