Венгер: "Тоттенхэм" 20 йилда бир марта "Арсенал"ни турнир жадвалида ортда қолдиряпти"

Aslanov Jasurbek
7 май 2016, 09:01
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер Англия чемпионатининг сўнгги икки тури ҳақида фикр билдирди.

"Бу мавсумда ҳеч нарса якунлангани йўқ, кўрамиз, якунда нима бўлар экан. "Тоттенхэм" мавсумни яхши ўтказди. Уларнинг жамоаси кучли, аммо "Арсенал" ҳали ҳам улардан ўзиб кетиш умидини йўқотгани йўқ.

Агар улар биздан тепада бўлса, бу "Тоттенхэм"нинг бир марталик муваффақияти бўлади, чунки ушбу ҳолат 20 йилда бир маротаба юз беряпти. Аммо ҳозирча буни уддалашгани йўқ. "Тоттенхэм"ни жадвалда ортда қолдириш учун охиригача курашамиз" - дейди Венгер.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph