Вела: "Реал Сосьедад"га ғалаба қозонишда ёрдам берганимдан хурсандман"

Aslanov Jasurbek
29 ноя 2014
"Реал Сосьедад" ҳужумчиси Карлос Вела "Эльче"га қарши Примеронинг 13-тур учрашувига изоҳ берди.

Дэвид Мойес шогирдлари ўз майдонида рақибни 3:0 ҳисобида ютишди, мексикалик ҳужумчи эса хет-трик муаллифига айланди.

"Жамоага ғалаба қозонишда ёрдам берганимдан хурсандман. Энди олға қарашни бошлаймиз. Янги бош мураббий футболчилар билан кам ишлади. У эндигина "Реал Сосьедад"ни ўз ўйин услубига ўргатяпти" - дейди Вела.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com