Варан "Реал" билан янги шартнома тузишдан бош тортди

Sherzod Nurmatov
15 июл 2021, 21:33
Франциялик ҳимоячи Рафаэль Варан "Реал"ни тарк этмоқчи.

Манбанинг хабарига кўра, футболчи "қироллик клуби" билан янги шартнома тузишни истамади, унинг амалдаги келишуви бир йилдан кейин ниҳоясига етади. 

Шундай қилиб, "Реал" уни ёзги трансфер ойнасида сотади. Варан учун асосий даъвогар "Манчестер Юнайтед" ҳисобланади, манкунианлар ўйинчи учун 45 миллион евро таклиф қилишган, аммо мадридликлар 60 миллион сўрашмоқда.

Айтилишича, Варан МЮ билан йиллик маоши 12 миллион евролик келишувга эришиб бўлган. "Реал" эса унга йилига 7 миллион бермоқчи эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Athletic