Ван Перси ЖЧда ван Галдан калтак егани ҳақида гапирди

Mirjalol Normatov
24 май 2020
Нидерландия термасининг собиқ футболчиси Робин ван Перси ЖЧ-2014нинг чорак финалида Коста-Рикага қарши ўйинда бош мураббийи Луи ван Гал тўсатдан уриб қолганини айтди.

"Ўйиннинг қўшимча бўлимлари бошланди ва менинг оёқларим томири тортиша бошлади. Ван Гал менга қараб: "Сени алмаштираман", деб бақирди. Унга эса мен: "Йўқ, йўқ, тез орада пенальтилар серияси бошланади", деб жавоб бердим. Сўнгги 20 дақиқа жуда қийин ўтди. Ван Гал эса менинг қийналаётганимни кўриб жаҳли чиқаётганди.

Ўйин якунланганидан кейин барчамиз ён чизиқда йиғилдик, у менинг олдимга келди ва кутилмаганда уриб қолди. Бам! Катта ва оғир қўл менинг танамга келиб урилди ва у шундай деди: "Мен билан бошқа бундай гаплашма!".

Ван Гал баъзида футболчиларни қучоқлаши ҳам, зарба бериши ҳам мумкин", - деди ван Перси.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal