

48 ёшли мутахассис жорий йилнинг июль ойида бош мураббий ёрдамчисига айланган эди.
"Руд бош мураббийдек кўриняпти ва ўзини шундай тутмоқда. У футболчилар билан бирга-бир суҳбат қуряпти, ундан ўзгача аура тарқаб турибди.
Ҳеч ким буни айтмайди, аммо агар у "Манчестер Юнайтед" бош мураббийига айланса, ҳеч ким уни айбламайди" - деди клуб ичидаги манба.
МЮ сафида 2001-2006 йилларда 219та 150та гол урган ван Нистелройни мухлислар ҳам ҳурмат қилади. Европа лигасидаги "Порту"га қарши баҳсдан (3:3) сўнг у мухлисларга қарсак чалиб, майдонни охирги бўлиб тарк этди.



