Ван Гал Нидерландия термасига қайтмоқда!

Mirjalol Normatov
11 июл 2021, 16:16
"Аякс", "Барселона" ва "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ бош мураббийи Луи ван Гал Нидерландия бош мураббийлигини қўлига олади.

Терма раҳбарияти 69 ёшли мутахассиснинг номзодини тасдиқлади. Янги шартнома 2 йилга мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Франк де Бур Евро-2020нинг 1/8 финалида Чехиядан учралган мағлубиятдан кейин истеъфога чиқарилганди.

Бунга қадар ван Гал икки марта мамлакат термасини бошқарган. Унинг қўл остида терма ЖЧ-2014да 3-ўринни қўлга киритганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal