Ван Гаал: "Биз мусобақада 5 ҳафта иштирок этмоқчимиз"

Narzulla Saydullayev
13 июн 2014, 12:54
Голландия терма жамоаси бош мураббийи Луи ван Гаал жамоаси мундиал охиригача Бразилияда қолишига умид қилмоқда.
"Ҳаяжонни босиш учун доим жиддий бўлиш ярамайди. Олдимизда 5 ҳафта бор. Хато гапирганим йўқ: бу ерда беш ҳафта бўлмоқчимиз", — дейди ван Гаал Goal.com нашрига.

"Бундай катта мусобақада техник ва тактик услубларингиз асосий ролни ўйнайди".

Эслатиб ўтамиз, Голландия терма жамоаси бугун тунда Испанияга қарши ўйнайди. Баҳс Тошкент вақти билан соат 23:55да бошланади. 

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football.ua