Ван Дейк: "Левандовскига ҳеч қандай имконият бермаслик керак"

Aslanov Jasurbek
11 мар 2019, 16:41
"Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейк "Бавария"га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашувидан олдин рақиб ҳужумчиси Роберт Левандовски ҳақида фикр билдирди.
Ушбу жамоалар ўртасидаги илк ўйин 0:0 ҳисобида якунланган эди.

"Сен ҳар бир ҳужумчининг кучли томонларини билишинг лозим. Мен ҳар доим рақибларни ўрганаман, аммо баъзида ҳужумчилардан ақллироқ бўлишинг, ҳар нарсага тайёр туришинг керак бўлади. Левандовски кучли форварди. Бундай ҳужумчиларга имконият бермаслик лозим, акс холда жазоланасан" - дейди ҳимоячи.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: UEFA

Сўнгги янгиликлар

Барча ›