UZ

Сўнгги янгиликлар

Ван Дейк 75 миллион?! Унда Паоло Мальдини қанча турарди? Янгиликлар

Ван Дейк 75 миллион?! Унда Паоло Мальдини қанча турарди?

Мана, қишки трансфер ойнасининг энг қизғин палласига ҳам етиб келдик, десак адашмаймиз.

Ҳа, сиз-у биз энг шов-шувли келишувлар трансфер ойнасининг сўнгги кунларида амалга ошишига ёки бир йўла ёзда содир бўлишига кўникиб қолганмиз. Аммо бир назар ташласак, жамоалар январь ойини ҳам самарали ўтказишга ҳаракат қилмоқда. Сўнгги икки-уч йилда “бозордаги” нарх-навони тушуниб бўлмай қолди. Кечагина “катта саҳнага” чиқиб, юқори даражада 1-1,5 мавсум ўтказган болакайларга 100 млн евродан кўп пул таклиф қилишмоқда! Ваҳоланки, яқин-яқингача 100 млн евро футбол оламининг чинакам юлдузлари, гроссмейстерларга белгиланадиган нарх эди. Аммо энди суммалар бошқача ва оддий ҳаётда бўлгани каби нархлар ошса-ошадики, қайта туширилмайди.

Хўш, замонамиз ёрқин юлдузларининг (трансферлари 90-йиллар охири ва янги аср бошларида, бугунги вақт учун арзимаган пул эвазига амалга оширилган) ҳозир трансфер суммаси қанча бўларди?  

Демак, бошладик.

Зинедин Зидан (77,5 млн евро, 2001 йил). Зизу “Реал”га 2001 йил кўчиб ўтганди. Айтиш мумкинки, француз фаолиятининг энг юқори нуқтасида Мадрид жамоасига келиб қўшилган. 29 ёшли Зиданни ҳозир қанча пул эвазига сотиб олишарди? Футболчи ёшини ҳисобга олиб, гап “Олтин тўп” соҳиби ва Жаҳон ҳамда Европа чемпиони ҳақида кетаётган бўлса ҳам, трансфер суммаси 200 млн евродан ошиб кетмасди. Таҳминимизча, Зидан-2001 ҳозир таҳминан 180 млн еврога баҳоланган бўларди.

Златан Ибрагимович (69,5 млн евро, 2009 йил). Тўғриси, 2009 йил футболчи трансфери учун “Барса” ажратган сумма кўпчиликни хайрон қолдирганди. Уни (ўша вақтдаги нархлар бўйича олсак) қимматга сотиб олишган. Златан 3-4 мавсум А серияда ўзини кўрсатган ва бир қанча совринларга эга чиққанди холос. Ўша вақтда у майдонда ҳам, интервью беришда ҳам қизиқишга сабаб бўла оладиган машҳур ҳужумчи бўлиш ҳаракатида эди. Бироқ қайси ракурсдан қараманг, бугунги даражасига етмаган эди. Ҳа, ўшанда трансфер нархи белгиланаётганда унинг ёши (ўшанда швед 25 ёшда эди) инобатга олинган ва у футболчининг энг гуллаган даври деб ҳисобланганди.

Аввалроқ, “Ювентус” шунга ўхшаш футболчи, аммо 29 ёшли Игуаин учун 90 млн евро берганини эсласак, ҳозир 25 ёшдаги Ибра учун таҳминан 130 млн евро тўлашарди.

Кака (67 млн евро, 2009 йил). “Реал Мадрид” 2009 йил “Милан”дан ажойиб футболчи Какани харид қилган эди. Ўшанда бразилиялик “Олтин тўп” ютганига кўп бўлмаган ва 27 ёшда эди. Бир қарашда, Кака “Реал”да фаолиятининг узоқ йиллар эслаб юришга арзигулик қисмини ўтказиши керак эди, бироқ... Жароҳатлар ҳали Какани безовта қилмаётганди ва гап ўта юқори даражадаги футболчи ҳақида кетарди. Демак, бугунги кунда ўша Кака учун чўчимай 230млн евро сўраса бўларди.

Криштиану Роналду (94 млн евро, 2009 йил). “Реал” 2009 йил яна бир мега-трансферни амалга оширганди. Роналду ўшанда жаҳон футболининг бўлажак энг кучли икки футболчиларидан бири ҳисобланар, кўпчилик унинг иқтидорига тан бериб улгурган, аммо ҳаммаси ҳали олдинда эканлигини биларди. Бугунги кунда Неймарга шу каби баҳо бериш мумкин. Лекин бразилияликдан фарқли ўлароқ, португалиялик “замбарак” ҳисобида бу трансфер амалга ошгунга қадар, “Олтин тўп” эгаси бўлиб, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишга улгурган эди. Криштиану, 2017 йилдаги Неймарга қараганда, анча қизиқарлироқ, фойдалироқ трансферлиги яққол кўриниб турибди. Ана шу жиҳатларни инобатга олиб, Криштиану-2009 бугунги трансфер бозорида 400 млн еврога баҳоланарди деб айта оламиз. Эътироз билдиришга шошилманг! Уни сотиб олган жамоа автоматик равишда жаҳон футболининг энг кучли икки футболчисидан бирига, яқин 10 йил давомида, ҳар мавсум, ўртача 50тадан гол урувчи форвардга эга бўларди. Шундай экан, 400 млн евро —жуда яхши нарх.

Луиш Фигу (62 млн евро, 2000 йил). Ўз вақтида айнан у трансфер “Реал”да “галактикос”даврини бошлаб берганди. Ҳа, Фигу елкасида Евро-2000даги ўйинлари бор ажойиб хавбек эди. Аммо 2000 йил 62 миллионга арзимасди. Пулнинг ўша вақтдаги қадрини эсланг — 62 миллион евро... Биринчидан футболчи 28 ёшдан ўтган. Бошқа тарафдан Фигу ҳеч қачон майдонда ҳал қилувчи роллардан бирини бажармаган. У қаторасига гол ҳам урмаган, плеймейкер ҳам эмасди. Ҳа, қанотдан ўтиб бориб, голли паслар етказиб бера олар, баъзан жарима зарбаларини омадли амалга оширарди, лекин ундан ортиғини эмас. Ҳар ҳолда португалияликнинг трансфери у даражада қимматга тушмаслиги керак эди. Шу ўринда, Фигу “Барса”дан “Реал”га ўтиши трансфер нархини шундай кўтариб юборганини ҳам кўпчилик яхши тушунарди. Барча жиҳатларни инобатга олиб айтадиган бўлсак, ҳозирда Луиш Фигу таҳминан 100 млн еврога баҳоланарди.

Эрнан Креспо (58,5 млн евро, 2000 йил). Трансфер суммаси кўплаб саволларга сабаб бўлган яна бир келишув. Рақамлар бундай кўриниш олишида, ўша вақтдаги “Лацио” раҳбарлари, жумладан, Сержо Краньоттининг ҳиссаси катта. Ҳа, Креспо топ даражадаги ҳужумчи эди, лекин бу нархга уни сотиб олиш... Аҳмоқликдан бошқа нарса эмасди. Ўша вақтнинг ўзида Эрнандан кучлироқ, аммо арзонроққа сотилган форвардлар етарли эди. Биргина Шевченкони эслашнинг ўзи етарли чамамда. Эрнан Креспо-2000 бугунги нархи 80-90 млн евро атрофида бўларди, ундан ортиқ эмас.

Жижжи Буффон (52 млн евро,2001 йил). Футбол тарихидаги энг қиммат дарвозабон. Буффон бу номни мана деярли 20 йилдирки ҳеч кимга бермай келмоқда! Нима ҳам дейиш мумкин, бу сарфланган пуллар ўзини оқлаган трансфернинг ёрқин мисоли. Буффонни ҳар қанча мақтасак оз. “Ювентус” нафақат кучли дарвозабон, балки жамоа тимсоли, клуб афсонасини қўлга киритди ва Жижжи садоқат билан туринликлар дарвозасини қўриқлаб келди. Ҳа, дарвозабон ва ҳимоячилар ҳужумчиларга нисбатан арзонроқ нархланади, аммо шунда ҳам бугунги кунда Буффон-2001 бемалол 230 млн еврога баҳоланган бўларди.

Роналдо (46 млн евро, 2002 йил). 2002 йил “Интер” ЖЧ-2002нинг энг яхши тўпурарини (8та гол) қўйиб юборди. “Реал” “сўйлоқ”га ўша вақтлар учун жиддий 46 млн евро тўлаган, аммо бу бир йил аввал ўрнатилган рекорд – Зидан трансферидан анча кам эди. Бу ерда, мундиалдан аввалроқ, Роналдо кетма-кет тиззасидан жароҳат олгани ва унинг фаолияти катта хавф остида қолгани ҳам муҳим роль ўйнаган. Бироқ “Реал” таваккал қилишга қўрқмади ва ютиб чиқди. Ҳа, Роналдо бор йўғи 5 йил ўйнаб берди ва кўплаб совринлар юта олмади, аммо муҳим ва кўплаб голларга муаллифлик қилди. Ўша вақтларда жамоа обрўси янада кўтарилиши ва футболкалар сотуви кескин ошишида Роналдонинг ҳам улуши бор. Ҳозир бундай футболчини 200 млн евродан камига топа олмасдингиз.

Франческо Тотти. Ҳа, Тотти ҳеч қачон “Рома”ни тарк этмаган. У сотилмайди ва унинг трансфер нархини таҳминан ҳам айтиб бўлмайди. Бироқ бу вазиятда фақатгина индивидуал фикрга таяниш мумкин холос. Ческо учун римликлар, унинг энг гуллаган даврида (2002-2003 йиллар — ўшанда Тотти 26 ёшда эди) таҳминан 250 млн евро талаб қилишган. Тоттидек футболчи жамоага жуда кўп фойда келтирган бўларди.

Паоло Мальдини. Голландиялик ҳимоячи Виржил ван Дейк омадсиз даврларини ўтказаётган Голландия термаси сафидаги 12 ўйини билан январь ойи бошида 75 млн фунтга сотиб олинди! Тўғрисини айтсак, унда афсонавий ҳимоячилар Фабио Каннаваро, Паоло Мальдини ёки Алессандро Неста қанчага баҳоланарди? Қўрқиб кетасан киши. Аммо, келинг жазм этайликда, тасаввур қилиб кўрайлик. Трасфер бозорида 26-27-ёшлардаги Паоло Мальдини варианти пайдо бўлди. Футбол тарихидаги энг кучли ҳимоячилардан бири, эътиборли жиҳати, буни исталган клуб мухлислари тан олади, бутун фаолиятини “Милан” сафида ўтказган. Хўш, “Россонерилар” футболчи учун қанча сўрашлари мумкин эди бугунги кунда? Устига-устак, куни-кеча ван Дейк учун 75 млн фунт тўлашган бўлса? Таҳминимизча, 200 миллионлик довонни Мальдини ортиқча қийинчиликсиз ошиб ўтган бўларди. У каби ҳимоячи бугунги нархларда деярли 250 млн еврога баҳоланарди. Бироқ “пулини қаерга қўйишни билмаётган” шайхлар ёки баъзи клуб президентлари бу нархни анча кўтариб қўйишлари ҳам ҳеч гап эмасди.


Бу нархлар тахминий, албатта. Футболчилар ўйинини ёдга олиб, бугунги нархларга солиштирган ҳолда тузилди, холос. Бу рўйхатга киритишга лойиқ бўлган яна бошқа футболчилар бўлиши ҳам мумкин. Хўш, сиз яна кимни қандай нархда қўшган бўлардингиз? Исмлари санаб ўтилган футболчилар трансфери, сизнинг наздингизда, бугунги кунда неча пулга арзирди?


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +32   

Фикрлар

+8   
24 янв 22:02:23
Said.RMA
Ertaga Umid Axmadjonov UFF dan ketishi aniq ekan. uning o'rniga kim keladi degan savol judaxam qiziq?
+7   
24 янв 21:51:31
Akmaljon Yo'lchiyev
шрифт галатими?
+4   
24 янв 22:18:19
yuventus best
Самел Бабаян иши прокуратурага оширилган
+2   
24 янв 22:34:25
ЭРГАШ КАРИМОВ
Умид Аҳмаджонов: "Ўзбекистон футбол федерациясидаги раҳбарлик ваколатимни топшираман" http://xs.uz/index.php/homepage/sport/item/12739-1
+1   
25 янв 10:23:11
bekzod1981
Zidanda xato qiliwipti xozirda uni narxi 500 milion turard.i bir özi öyin taqdirini xal qila olardi
+1   
25 янв 08:06:22
Beckham
Unda Ferdinand qani
+1   
25 янв 00:36:01
Erali Bobomurodov
Akmaljon Yo'lchiyev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
шрифт галатими?
Bu shrift xuddi list ga yozib rasmga oganga oxshab qopti
+1   
24 янв 22:25:07
ЮВЕНТУС (ТУРИН)
Nizom Xushnazarov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Menimcha shu noto'g'ri chunki Edersonni futbol tarixidagi eng qimmat darvozabon deb chiqishayotgandi
Йук бу тугри малумот. Эдирсон хакида берилган малумот нотугри. Буффон дунёни энг киммад дарвозабони!
   
28 янв 17:15:26
Umid Shukhratovich
Qobil qassob фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
E bir nemisda
da
   
26 янв 22:13:37
Qobil qassob
Bosit Nazarov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
uni o'yinlarini ko'rganmisiz oka yo eshitganmisiz kottaladan?)
Eshitganman
   
26 янв 22:13:10
Qobil qassob
Umid Shukhratovich фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Kim u????
E bir nemisda
   
26 янв 08:22:07
Umid Shukhratovich
Qobil qassob фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
frans bekkenbauer
Kim u????
   
26 янв 07:41:31
Zlatan_10
400 миллион манимча
   
25 янв 13:30:03
Bosit Nazarov
Qobil qassob фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
frans bekkenbauer
uni o'yinlarini ko'rganmisiz oka yo eshitganmisiz kottaladan?)
   
25 янв 08:56:43
mirzamurodOFF
Said.RMA фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Kechirasizu bu yerda men Zarina degan qizni tanimiyman ))) paxta qo'yishni eplolmadiz og'ayni
Tushinmadim paxta qo'yish??? Tushga kirmagan gaplarni yozmang xopmi. Paxta qo'yib bir tinlik foydasi bormi. Bu yerda umuman paxta qo'yadigan odamni o'zi yoqku.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

ЖЧ-2018. Россия - Миср 3:1. ЖЧ-2018. Россия - Миср 3:1.
ЖЧ-2018 «А» гуруҳида жамоалар 2-тур беллашувларини бошлашади.  379
ЖЧ-2018. Амалдаги чемпион Германия мундиални мағлубият билан бошлади ЖЧ-2018. Амалдаги чемпион Германия мундиални мағлубият билан бошлади
Жаҳон чемпионатининг навбатдаги ўйинида Германия Мексика терма...  198
"Пахтакор" ёздаги илк харидни амалга оширди: Таркибга легионер қўшилди "Пахтакор" ёздаги илк харидни амалга оширди: Таркибга легионер қўшилди
"Насаф" билан хайрлашган сербиялик ҳужумчи Драган Черан...  180
ЖЧ-2018. Бразилия Швейцарияни мағлуб эта олмади ЖЧ-2018. Бразилия Швейцарияни мағлуб эта олмади
Бразилия ва Швейцария ўртасидаги ЖЧ-2018 1-тур учрашуви 1:1 ҳисобида...  172
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг