"Вальядолид" "Реал" футболчисини ижарага олди

Sherzod Nurmatov
23 авг 2024
"Реал" ярим ҳимоячиси Марио Мартин мавсум охиригача "Вальядолид" шарафини ҳимоя қилади.

Мартин – "қаймоқранглилар" тарбияланувчиси. 20 ёшли испаниялик ўтган мавсум Ла Лигада иккита, Испания Кубогида битта ўйин ўтказди. Мартин асосан "Кастилья" таркибида ҳаракат қилган (27 та ўйин).



Эслатиб ўтамиз, "Вальядолид" Испания чемпионати илк турида Каталониянинг "Эспаньол" жамоаси устидан минимал 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: realmadrid.com