Вальверде Зиданнинг “Реал”га қайтишига муносабат билдирди

Aslanov Jasurbek
12 мар 2019
“Барселона” бош мураббийи Эрнесто Вальверде “Реал”га бошқарувига қайтган Зайниддин Зидан ҳақида ўз фикрлари билан бўлишди.

“Зидан – ажойиб мураббий. У жуда ҳам кучли жамоа билан ишлайди. “Реал” одатдагидек бизнинг рақибимиз бўлиб қолади. Мен яна Зиданга қарши ўтадиган тўқнашувни сабрсизлик билан кутмоқдаман”, - дейди 55 ёшли испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Зидан "бланкос” раҳбарияти билан 3,5 йиллик келишувга эришган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca